Сўровимни кўрмадингизми? Ёхуд бурчакка улоқтирилаётган “халқ сўровлари”

Яқинда Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовдан палата ялпи мажлисида депутат ва сенаторларнинг сўровлари барча идора ва ташкилотларда алоҳида рўйхатга олиниши бўйича тизим жорий қилингани ва биринчи раҳбар томонидан имзоланиб, ўз муддатида жавоб берилиши ҳақида эшитиб ҳурсанд бўлгандим. Шахсан Бош вазир йиғилишида шундай топшириқ берилиб, сўровларга назорат кучайтирилгани маълум қилинган.

Бироқ ҳукуматнинг юқори бўғини бўлган Вазирлар Маҳкамасида бу масалага қараш ўзгарса-да, қуйи бўғин – маҳаллий ижро ҳокимиятларида вазият “эски ҳаммом эски тос”лигича қолаяпти. Бунга Тошкент шаҳар ҳокимиятининг бефарқлиги мисолида яна бир бор амин бўлмоқдамиз.

давомини ўқиш…

Ўзимиз ўзгаришимиз керак

Биз «одамлар нима дейди?» мезони бўйича яшайдиган халқмиз. Тўйларимизни ҳам ҳукумат белгилаб, тартибга солиши керак.

Тўйни тартибга солишга эътироз билдирмоқчи эдим, йўқ, кейин тўғри қилишяпти, деган фикрга келдим.

Нега дейсизми? Кузатиб кўринг.

Чиқиндини чиқинди қутисига эмас, кўчага ташлаймиз, ҳожатхонада сув тушуриш ипини тортмаймиз, машинамизни бировга халақит қиладими, йўқми, ўйламай исталган жойга қўямиз, навбатга туриш деган нарса умуман ёт, оддий ўзи битадиган ишга таниш ахтарамиз, коммунал тўловни қачон эшигимиз тагига сўраб келсагина тўлаймиз, адолат талаб қиламизу фарзандимизни ўқишига пул тиқамиз, кеча пусиб юргандик, энди милицияга ўдағайлаймиз, одамни кийимига, соқолига қараб, мартабасига қараб муомала қиламиз.

давомини ўқиш…

Беслан: Россия тарихидаги энг қора доғ

Дунёни титратган Беслан фожиасига 15 йил тўлган санада, 2 сентябрь куни россиялик блогер Юрий Дудь ўзининг «Беслан. Ёдда сақла» фильмини Ютубда эълон қилди. Блогернинг «Колима»дан кейинги иккинчи катта сиёсий фильмини тармоқда 14 000 000 киши томоша қилди.

3 соатлик фильмда Юрий Дудь Беслан фожиаси жабрдийдалари билан учрашади, уларнинг ҳозирги ҳаёти ҳақида қизиқади. Шунингдек, қутқарув операциясида иштирок этган амалдорлар, ҳодисани ёритган ва тадқиқ этган журналистлар билан суҳбатлашади.

Блогер фильмда Беслан мисолида давлатнинг айби туфайли ҳалокат юз бердими, энди давлат барча жабрдийдаларни охиригача ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши керак деган фикрни илгари суради.

Юрий Дудь мактабдаги отишмалар бошланишига Россия махсус кучларининг қўшни уй томидан гранатамет орқали спортзални нишонга олгани сабаб бўлган деган версияни ҳам беради. Шунингдек, «давлат террористлар билан музокара олиб бормайди» принципи ҳар доим ҳам фойда бермаслигини таъкидлайди.

давомини ўқиш…

Одамлар орасини ислоҳ қилиш керак, аксини эмас

Айрим интернет нашрлар машҳур ёки шунга даъвогар инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни мунтазам кузатиб боришади, мақсад: қизиқроқ бир постни олиб, уни ривожлантириб оммага тақдим этиш ва ўз ўқувчилари сонини кўпайтириш. Агар бу иш ўша машҳурларни бошқа машҳурлар билан «орасини бузса» ҳам. Аслида ҳеч нимага арзимас ўша ёзув унут бўларди, агар ўша «агар» бўлмаса. Энг ачинарлиси бунга қолган таниқлиларни ҳам жалб этишга ҳаракат қилишади, «сизнинг фикрингиз қандай?», «қўшиласизми ёки йўқ?» каби саволлар билан. Бу яхши эмас

Ёш муаммо эмас

Авваллари (балки ҳозир ҳам бордир) ҳарбий хизматга тайёргарлик кўриш жараёнида ёки махсус мактаблар ҳайдовчилик курслари тингловчиларига ҳам, 18 ёшга тўлмаган бўлса-да ҳайдовчилик гувоҳномаси берилар эди, лекин гувоҳнома эгаси 18 ёшга тўлгачгина транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи эга бўларди ва бу ҳақда ҳайдовчилик гувоҳномасига ёзиб қўйилар эди. Бу тажрибани бошқа соҳаларда қўлаш мумкин…

Уламолар ташрифи

1999 йил юртимизга Қоҳирадаги «Ал-Азҳар» университети шайхи, марҳум Муҳаммад Саййид Тантовий (Аллоҳ раҳматига олсин) ташриф буюрган эканлар (http://shosh.uz/shayhul-azhar-diyorimizda-1999-yil/). Бугунги кунда шу каби ташрифлар айни муддао бўларди

«Сўм»га рамз таклиф қиламиз

янгиланди

Миллий валюта бу мустақил давлатнинг белгиларидан бири (Европа Иттифоқи “евро ҳудуди” бундан мустасно). Эътибор берган бўлсангиз кўпчилик давлатлар миллий валюталарининг ўз рамзи (символи) ҳам бор. Нега бизнинг валюта – “сўм”нинг ўз рамзи йўқ деб масалани муҳокама қилишга ўтмасдан “сўм”га рамз таклиф қиламиз (дизайнер – Анвар Каримов):

sum Читать далее «Сўм»га рамз таклиф қиламиз

Ботиржон Эргашев. Гар нолисак…

Зулмат ичра ўтар менинг туну-куним
Мен ҳам сиздай кўргим келар ой-қуёшни
Лек Тақдирдан нолимасдан яшайман жим
Фарёд солиб тошга урмам азиз бошни Читать далее Ботиржон Эргашев. Гар нолисак…