Тарихни ўрганар эканмиз қизиқ бир ҳолатга дуч келасиз. 1917 йилдаги февраль революциясидан кейин “ўз тақдирини ўзи белгилаш” эълон қилинган ва Россия империяси мустамлакаси бўлган халқлар ўз йўлини танлашга киришган.

Финляндия ва Латвия каби давлатлар тўлиқ мустақиллик эълон қилган бир вақтда бизда мухториятга асосий урғу берилган. Айрим мақолаларда бу қуйидагича изоҳланади: «Ўша тарихий даврда жадидлар Россиядан ажралиб мустақил ривожланиш нечоқлик оғирлигини ва Туркистон қийин шароитга тушиб қолишини олдиндан кўра олишган. Чунки Туркистон Россия империяси билан ҳар томонлама иқтисодий жиҳатдан боғланган эди. Шунинг учун жадидлар Россия Федератив Демократик Республикаси билан ягона иқтисодий доирада мустақил ривожланишни кун тартибига қўйишган. Улар Туркистонга кенг ваколатли миллий-ҳудудий мухторият берилишининг тарафдори эдилар».

Мана шу ҳам катта хатолардан бўлганми дейман, яъни тўла мустақилликка ҳаракат қилинмагани

Радио ихтиро қилиниб оммалашганидаёқ газеталар келажагига шубҳа билан қаралган…

Газеталар тақдири ҳақида фикрлар билдириляпти, уларнинг келажаги йўқлиги ва ҳоказо. Лекин бир нарсани унутмаслигимиз керак, радио ихтиро қилиниб оммалашганидаёқ газеталар келажагига шубҳа билан қаралган, аммо улар яшаб қолди. Кейин телевизор, келажак яна туманлашди, бироқ газеталар босилаверди. Интернет, энди тамом дейилди, йўқ, газеталар ҳаётимизда бор.

Газеталар тарихига бир назар солсак. Дастлабки босма газета Пекинда чиққан “King pao” газетаси эди (https://shosh.uz/xix-asrning-ikkinchi-yarmi-xx-asr-boshlarida-toshkent-matbuoti/ ). 911 йилда таъсис этилган ушбу газета 1361 йилдан ҳафтада бир марта чиққан бўлса, 1800 йилдан кундалик газетага айланган эди.1450 йилда Германияда Иоаганн Гуттенберг томонидан босма пресси ихтиро қилиниши билан газета босиб чиқариш ишлари анча осонлашган.

Газета сўзи итальянча “gazzetta” сўзидан олинган бўлиб, чақа деган маънони билдиради, яъни XVI асрда янгиликлар варағини Венецияда бир чақага сотиб олишган.

Ҳозирги замонавий газеталарга яқин бўлган босма газеталар XVII асрда Европада босиб чиқарила бошлаган. XVIII асрнинг бошларида эса Россияда газета чоп этила бошлаган бир даврда Европа давлатлари матбуот соҳасида анча илгарилаган. Масалан, фақат Лондоннинг ўзида бир вақтда 10 тадан 20 тагача газета ва журналлар чиқиб турган.

давомини ўқиш…

Суянишми ёки “авторитет”га эҳтиёж? Ёхуд “раҳнамо”лар замони

Инсон ижтимоий муносабатларга киришаркан, унинг фикри тингланиши, у билан ҳисоблашишларини истайди. Бу “мақсад”га ҳар хил йўллар билан эришилади: кимдир олим, кимдир спортчи, бири тақводор, кейингиси бой, яна бирининг зўр ҳунари бор, яна бири чиройли, кимнингдир овози ёқимли, кимнингдир сочи, кимдир баланд, кимдир паст бўйли, бири ориқ, кейингиси тўла, кимлардадир келтирилганларнинг бир нечтаси мужассам.

Бу хислат (сифат)лардан бирига эга бўлиб жамиятга кириб бориш ёки ўзлигини билдириш осон, энди юқоридагиларга эга бўлмаганлар ёки бундан фойдаланишни истамайдиганлар қандай йўл тутади? Улар бирор-бир баобрў шахс – авторитет атрофига жамланади. Авторитет исталган соҳада бўлиши мумкин, асосийси унга талпинаётган шахснинг “маънавий” эҳтиёжларини қондирса бўлди.

Читать далее Суянишми ёки “авторитет”га эҳтиёж? Ёхуд “раҳнамо”лар замони

Партиялар сайловга қандай дастур билан келяпти? ЎзЛиДеП

Юқоридаги саволга жавоб олиш учун аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси сайтини ўрганиб чиққан эдик. Бу сафар ЎзЛиДеПнинг сайтига назар ташлаймиз.

Нега айнан веб-сайтдан ишни бошлаяпмиз? Ахир газета, журнал, ТВ ва радио орқали сайловолди дастурларини эълон қилиб, тарафдорларини кўпайтиришлари мумкинку? Аммо биз ахборот асрида, Интернет асрида, веб-сайт, ижтимоий тармоқлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутадиган асрда яшаяпмиз. Ташкилотингни веб-сайти йўқми? Ижтимоий тармоқларда фаол эмасмисан? Демак, сен йўқсан ёки номигагина фаолият юритасан. Ушбу фикрдан келиб чиққан ҳолда партияларнинг сайловолди дастурларини уларнинг веб-сайтларидан излашни бошладик.

uzlidep.uz – партиянинг муҳим ахборот ресурси, кунлик янгиликлар, партия аъзоларининг чиқишлари ёритиб бориладиган майдон. Охирги янгиликлар 5 октябрь санасида берилган, бу эътиборга молик жиҳат, сайтнинг фаоллигидан дарак беради. Лекин сайловолди дастурини излашга бир оз вақт сарфлашга тўғри келди ва уни сайтнинг «ертўла» қисмидан топдик. Майли, асосийси бор экан, энди уни таҳлил қилишга ўтамиз. Яна бир гап, сайтнинг футерида иккита дастур, бир партиянинг дастури, иккинчиси айнан бизга керакли – сайловолди дастури жойлаштирилган.

Вақтни ўтказмаслик учун тўғри сайловолди дастурини ўрганишга киришдик.

давомини ўқиш…

Иттифоққа аъзолик масаласи

Россия Федерал мажлиси федерал кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистон яқин вақт ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ)аъзо бўлиши ҳақидаги баёноти кўпчиликнинг салбий муносабатига сабаб бўлди. Табиий ва кутилган муносабат. Ўзи узоқлашганимизга кўп бўлгани йўқ.

Россия билан боғлиқ шу қадар кўп негатив хотиралар борки, одамларимиз бу иттифоқнинг нималигини билмасдан туриб, интуицияларига ишониб “бу бизга тўғри келмайди” деяптилар. Ва бунга ҳақлари бор.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўзи қандай ташкилот, нима учун тузилган, бугунги кундаги мавқеи, шу ва шу каби саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз.

давомини ўқиш…

Қонун лойиҳаси қаерда?

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Абдулазиз Комилов АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан учрашган. Ушбу учрашувда элчи жаноблари «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши бошланганини олқишлади, дейилади хабарда.

Интернет сарҳадларида излаш тизими орқали Самуэл Дейл Браунбек билан боғлиқ хабарларга назар ташладик. Sof.uz сайтининг 2018 йил 18 сентябрдаги хабарлар лентасидан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев томонидан Тошкентда бўлиб ўтган «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» анжуманида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади. Адлия вазирлиги ушбу қонуннинг янги лойҳасини ишлаб чиқди», деб айтилганини кўришимиз мумкин. Роппа-роса 1 йил аввал!

Президент танқид қилганича ҳам бор, депутатларимиз жуда секин ишлашади ёки шу чақириқ шунақа бўлиб қолган. Авваллари бир деганда қабул қилинган қонунлар энди йиллар ўтса ҳам «кўриб чиқиш»дан нарига ўтмаяпти. Бу мақолани ўқиган депутатларимиз ўн йиллаб қабул қилинмаётган қонунларни рўкач қилишлари мумкин, лекин бор қонунни давр талабидан келиб чиқиб ўзгартиришга бир йил муддат етмаса, унда қачон тонг отади?!

давомини ўқиш…

Сайлов яқин…

Сайлов кампаниясига старт берилди. Энди партиялар ўз электоратини кенгайтириш учун курашни бошлайди. Бунда ҳалоллик асосий мезон бўлишини истардик. Бошқа партиянинг камчиликлари ҳисобига ўз партиясини илгари суриш яхши эмас. Кучли одамлар, ташкилотлар ўзларининг фазилатлари ҳисобига обрў топадилар, бировнинг камчиликлари эвазига эмас.

Агар партиялар шу кеча-кундуздаги каби услуб ва темпда ишлайдиган бўлсалар, уларнинг бешовини бирлаштирсак ҳам бўлаверади. Партия ўзининг аниқ дастури била ажралиб турмас экан, уни алоҳида молиялашда маъно йўқ, қўшимча харажат, холос. Партияларнинг фақатгина сайлов кампанияси доирасида фаоллашуви эса кейинги чақириқда кўпроқ мандатга эга бўлишдан ўзга нарса эмас, деб ўйлайман.

Халқ кўриб-билиб турибди, энди уларни баландпарвоз гаплар билан алдаб бўлмайди.

давомини ўқиш…

Сиёсат нима дегани? Мусулмонлар бугунги кунда сиёсат юритишга қодирми? Воқеликни ҳис қиляпмизми?

Бизга аниқ фанларни ўзлаштириш, ўқиб-ўрганишда мусулмонлар ортда қолишяпти, деб бутун эътиборни замонавий касбларни эгаллашга тарғиб қилишди. Ҳа, бунга озми-кўпми эришдик, интернет сарҳадларида айланиб юриб, у ёки бу мусулмоннинг замонавий дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси, янги кашфиёти ҳақида мақолаларни ўқиб қоламиз, демак, биз у ерда бормиз. Ва биз бундан бошимиз кўкка етиб, мақтаниб юрибмиз. Аслида 5-6 аср аввал шу ишларга бошқаларни бизнинг ота-боболаримиз тарғиб қилишган.

Замонавий дунё замонавий илм-фандан иборатми? Йўқ, албатта. Замонавий дунёнинг катта масаласи бу сиёсат юритиш. Биз мусулмонлар шунга эътибор бермаётгандекмиз. Катта сиёсатда мусулмонларнинг ўрни кўринмаяпти, дунёни бошқаришда бизга ўрин ажратилмаган ёки биз унга ҳаракат ҳам қилмаяпмиз.

Тарихни ўрганмаймиз, энг ёмони, ўзимизнинг тарихимизни бизга бошқалар ўргатади. Археология, жамиятшунослик, сиёсатшунослик каби йўналишларни тўлиғича «ғарб»га бериб қўйганмиз, худдики буларнинг аҳамияти йўқдек. Пули кўплар шуғулланадиган эрмакдек.

давомини ўқиш…

Суратлар (ёки рассомлар ижоди)

Италиядаги замонавий санъат музейида кутилмаган ҳолат юз берди. Айрим ижодкорлар томонидан яратилган «санъат асари» — арт-объектни музей фаррошлари «йиғиштириб ташлашибди». Сабаби оддий, фаррошлар арт-объект — бўш шишалар ва ширинликлар йиғиндисини чиқинди деб ўйлашган. Лекин ўша ижод намунасини муаммосиз қайта ясаб беришларини айтишган. Хабарларга кўра бу ижод намунаси муаллифларини хафа қилмаган Читать далее Суратлар (ёки рассомлар ижоди)