Сокин соҳил…Аслида эҳтиросларга берилмайдиган, холисликни касб қилиб олганлар, самимийликдан четга чиқмайдиган инсонлар журналист бўлишлари керак. Улар учун “кесатиш”, “манманлик” каби сифатлар ёт бўлиши керак. Шундан сўнгина воқеа-ҳодисаларни ёритишга киришишлари мумкин.
Бугунги кундаги (мен кузатган) электрон оммавий ахборот воситаларида (машҳурларида) эълон қилинган мақолаларнинг кўпчилиги, ўқувчиларни жалб қилиш мақсадида, кесатиш услубида ёзилган (тилшунослар билишса керак, бундай усул борми-йўқми), энг камида сарлавҳаларида кесатиқ сўзлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳолатга нисбатан “ҳам яхшию ҳам ёмон” деган иборани ишлатиб бўлмайди. Чунки бугунги ўқувчининг савияси анча юқори, сохта мақола билан чин дилдан ёзилган мақолани ажрата олади. Қани далил, қани исбот, ким шундай ёзибди деб савол беришга шошилманг, янгиликлар бериб боришга мўлжалланган веб-сайтларга кириб кўрсангиз ўзингиз гувоҳ бўласиз, мана бу мақола ҳам бекорга ёзилган эмас.
Ҳозирча айтадиганларим шулардан иборат. Биламан, кўпроқ бадиий китоблар ўқишим керак, мақолада вергулларни жой-жойига қўйиш керак ва ҳ.з. Бу ўзини журналист деб ҳисоблаган барчага тегишли, балки шунда кесатиш услубидан воз кечиб, холисликка ўтилар
Саломат бўлинг. Ўқувчи билан самимий бўлинг.
Холис Самимий
qiyin mavzu tanlabsiz. auditoriyangiz tor. sizga omad ortiqchalik qilmasa, tiladim.
BIRINCHI JUMLADA bo`g`in ko`chirilishi imlosini to`g`irlab qo`ying. Respect+
Эътиборингиздан миннатдорман. Фақат камчилиги бор жумлани топа олмадим, аниқроқ кўрсатсангиз тузатиб қўяман