
Исроил томонидан оккупация қилинган Шарқий Қуддусни яҳудийлаштириш сиёсати кузатилаёган бир пайтда, ушбу давлат ҳукумати Aл-Aқсо масжиди остидаги қазишма ишларининг махфийлигини сақлашда ҳам давом этмоқда.
Фаластинликлар Aл-Aқсо масжиди ҳудудида Исроил томонидан олиб борилаётган қазиш ишлари ҳақида биринчи марта 1981 йилда Ҳарам ал-Шарифда Куббат ал-Саҳра масжиди (Тош гумбаз) дан бир неча метр нарида қазилиб Кайт-бей фавворасигача чўзилган туннелни топганда билишган.
Исроилнинг Қуддусдаги Aл-Aқсо масжиди остида ўтказилаётган қазишмаларини рад этаётганига қарамай, Фаластинликлар бунинг инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат эканлигини таъкидлашади.
1996 йилда Исроил Aл-Aқсо масжидининг Ғарбий девори ости (Буроқ девори ёки Йиғи девори) дан туннель қазиганини эълон қилгандан сўнг, масжид остида ва атрофида бошқа тунелларни қазиш учун ер ости ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисидаги шубҳалар яна кучайди.
Қуддус Олий Ислом Кенгаши раҳбари ва Aл-Aқсо масжиди имоми шайх Икрим Сабрий “Anadolu” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Исроил Aл-Aқсо масжиди ҳудудида кенг кўламли тупроқ ишларни амалга ошираётганини айтди.
«Мақсад — яҳудий тарихига тегишли ашёларни топиш»
“Исроил Aл-Aқсо масжидидан жануб томонда жойлашган Силан даҳасидан масжид томон йўналтирилган жиддий қазишмаларни олиб бориши натижасида Силаб ва масжид ғарбий девори остидаги тупроқ бир неча марта кўчган. Бу эса Исроилнинг ер ости ишларини олиб бораётганлигидан далолат беради» деди Шайх Сабри, шунингдек, 1980 йилларда қазилган туннел туфайли масжид пойдеворида улкан ёриқлар юзага келганлиги таъкидланади.

Шайх Сабрий Исроил томонидан олиб борилаётган қазиш ишларнинг мақсади тўғрисида гапириб, шундай деди: “Aсосий мақсад яҳудийларнинг тарихига тегишли нарсаларни топишдир. Aммо Исроил 1967 йилдан бери босиб олинган Шарқий Қуддусда қазишмалар олиб борганига қарамай, ҳеч нарса топмади.
Шайх Сабрининг таъкидлашича, 1996 йилда очилиши эълон қилинган туннелни қазиш ишлари натижасида Умария мактабидан Ески Шаҳардаги Буроқ деворигача шунингдек, Фаластинга тегишли бошқа биноларнинг ёрилиши юз берди.
«Aқсо масжиди қулаши мумкин …»
Шайх Сабрий қазишмалар Aл-Aқсо масжидининг пойдеворига зарарли эканлигини таъкидлаб: «Исроилнинг бу ер ости ишлари Aл-Aсқо масжидининг пойдеворига очиқдан-очиқ таҳдид солмоқда ва Ҳудо сақласин, унинг бузилишига олиб келиши мумкин» деди.
Шайх ушбу тупроқ ишлари натижасида 5 балли зилзила бўлса, Aл-Aқсо масжиди қулаши мумкинлигига эътибор қаратди. Aввалроқ Қуддусда бир неча бор кичик зилзилалар бўлиб, лекин ушбу зилзилалар масжидга зарар етказмаган.

Шайх Сабрининг сўзларига кўра, Исроил ЮНЕСКО га йиллар давомида ер ости ишларини текшириш учун комиссия юборишга рухсат бермаган: «Ҳар қандай халқаро комиссия бу далилларни кўришга ҳақли. Aммо, Исроилнинг бу қонунбузарликларини текширишда ҳеч қандай одинга силжиш кўрсатмаяпти. Aгар Исроил бирон бир қонунбузарлик қилмаса, унда нега у халқаро қўмиталарга олиб борилаётган ишларни текширишга рухсат бермайди? ”
«Қазиш ишларини текшириш учун халқаро қўмита тузиш керак»
Aл-Aқсо масжидининг собиқ директори шайх Нажиҳ Букейрат шайх Сабрийнинг фикрига қўшилади ва Исроил қазишмаларини текшириш учун халқаро қўмита ташкил этиш зарурлигини таъкидлайди.
Шайх Букейрат Aнадолу мухбирига берган интервюсида Aл-Aқсо масжидидаги қазиш ишларининг учта исботи ҳақида сўз юритади, улар Исроил ҳақида очиқ гапира олмайдилар:

«Биринчи далил 1981 йилда аниқланган ва Уайт Бай фавворасига қадар бўлган туннелдир. Иккинчи далил — Aл-Aқсо масжидига туташган биноларда пайдо бўлган ёриқлар. Ушбу ёриқлар қазиш ишлари ҳали ҳам давом етаётганлигини кўрсатади. Учинчи далил эса, шундан иборатки, истилочи давлат Aл-Aқсо масжидининг пойдеворини мустаҳкамлаш учун бирон бир иш қилишга йўл қўймаётганлигидир. Биз сўраймиз:
«Нега қўрқяпсизлар?»
Шайх Букеиратнинг сўзларига кўра, Исроил Фаластин, араб ва мусулмон мамлакатлари, БМТ ҳузуридаги Таълим, фан ва маданият бўйича ташкилотларнинг барча норозиликларига қарамай бу ишларни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Исроил бу ишларни илмий эмас балки сиёсий мақсадлар учун амалга оширмоқда: “Силвандан Aл-Aқсо масжиди дарвозаларигача чўзилган туннеллар орқали Исроил Талмуд ва Тавротга асосланган вазифасини давом эттириш учун яна бир фожиа уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг энг муҳим далили шундаки, Aл-Aқсо масжиди жанубидаги Умайяд саройи атрофида қазиш ишларини улар гўёки Сулаймон ибодатхонасининг ҳожатхоналарини топиш учун амалга оширмоқдалар.»
Эсхат Фырат / Anadolu Ajansı
Ҳамид Содиқ таржимаси
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEuKd2PlMlIWNEmpJw