Журналист мард бўлиши керак

Ҳа, такрорлашдан чарчамайман, журналист мард бўлиши керак. Ушбу ёзувни киритишимга сабаб айрим Интернет ОАВларида маълум бир ҳодисалар юзасидан ҳали ҳам бир фикрга (соғлом фикрга) кела олмаётган журналистларнинг тушунарсиз фикри, яна ҳам ёмони, таҳририятлар томонидан эълон қилинаётган мақолалар.

Инсон хато қилади, лекин уни англаса тузатиши керак, тўғрисини айтиб тузатиши керак, “айлантириб” эмас. Чунки айлантириш оқибатида янада кўп хато қилиб қўяди ва ортга йўл қолмаслиги мумкин.

Журналист халқни ишончига кирсагина уни журналист дейиш мумкин, бўлмаса оддий сафсатавоз бўлиб қолади. Агар бирор бир фикрга келдингизми уни айтинг, расмий позицияни билгандан кейин ортга чекинманг (агар ҳали ҳам ўша фикрда бўлсангиз) ва носоғлом фикрингиз учун халқнинг нафратини қабул қилиб олинг. Тўғри, сизга нисбатан “негатив” шаклланади, лекин, ҳеч бўлмаса “ўз фикрига эга бўлмаган сафсатавоз” деган тамғани олмайсиз, кейинроқ ақлингиз кириб, фикрингиз ўзгарганда уни ҳам айтасиз қўясиз, яъни “ўша вақтда бундай ўйлардим ҳозир фикрим ўзгарди, хато қилган эканман” деб, тамом вассалом. Лекин расмий позицияга қарши гапириб қўймаслик учун ўз фикрини айланма йўллар билан етказишга ҳаракат қилиш “журналист – мард” деган тушунчага асло тўғри келмайди.

Яна бир ҳолат, агар кимдир бировни ҳақоратлаётган бўлса “мен сўз эркинлиги тарафдориман, лекин ҳақоратлашга қаршиман” дейилмайди. “Мен ҳақоратлашга қаршиман” дейилади. Бирни иккинчисига аралаштириб учинчи йўлни танланмайди.

Пул топилади, қолганлари тўғрисида ўйланг.

Мард бўлинг, сиз журналистсиз!

Холис Самимий

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *