“Сўм”га рамз таклиф қиламиз

янгиланди

Миллий валюта бу мустақил давлатнинг белгиларидан бири (Европа Иттифоқи “евро ҳудуди” бундан мустасно). Эътибор берган бўлсангиз кўпчилик давлатлар миллий валюталарининг ўз рамзи (символи) ҳам бор. Нега бизнинг валюта – “сўм”нинг ўз рамзи йўқ деб масалани муҳокама қилишга ўтмасдан “сўм”га рамз таклиф қиламиз (дизайнер – Анвар Каримов):

sum

Рамзни ишлаб чиқишда, So’m (сўм) сўзининг бош ҳарфи ҳисобланган, лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосидан “S” ҳарфи асос сифатида олинди. Рамз тасвирида имкон қадар оддий усуллардан фойдаланилди (рамзни қўлда ёзиш осон бўлиши учун). Тегишли ҳарфга бир ёки икки тўғри чизиқ билан ишлов бериш бу кўпчилик валюталарни белгилашда қўлланиладиган анъанага айланиб қолган (рус тилида яхшироқ тушунадиганлар учун – при создании символа за основу была взята буква S латинского алфавита, являющаяся первой буквой слова So’m (сум). В дизайне использованы максимально простые начертания с целью упрощённого написания от руки. Перечёркивание соответствующей буквы одной или двумя линиями — традиция, установившаяся для обозначения многих валют).

Нега рамз керак, деган савол бермоқчи бўлганларга сўм ўз рамзига эга бўлса бунинг нимаси ёмон, деб жавоб берамиз. Шунингдек, электрон тижорат ривожланаётган даврда сўмни маълум бир рамз билан ифодалаш фойдадан холи бўлмайди.

Таклифларга асосан қўшимча тасвир:

sum

Фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса марҳамат.

Саломат бўлинглар, ватанпарвар бўлинглар

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *