Италиядаги замонавий санъат музейида кутилмаган ҳолат юз берди. Айрим ижодкорлар томонидан яратилган «санъат асари» — арт-объектни музей фаррошлари «йиғиштириб ташлашибди». Сабаби оддий, фаррошлар арт-объект — бўш шишалар ва ширинликлар йиғиндисини чиқинди деб ўйлашган. Лекин ўша ижод намунасини муаммосиз қайта ясаб беришларини айтишган. Хабарларга кўра бу ижод намунаси муаллифларини хафа қилмаган.
Нимага хафа бўлишсин. Ахир ўша ижод намунасини истаган одам қайта ясаб бериши мумкин бўлса, қандай қилиб бу ижод намунаси бўлиши мумкин?
Яна бир хабар, қайсидир ким ошди савдосида бир рассомнинг асари 18 миллион фунт стерлингга сотилибди. Ана холос! Хулоса ўзингиздан…
Саломат бўлинг.
Холис Самимий