Чиройли кўприк

01-02-15

Ҳақиқатан чиройли кўприк. Бу чирой унинг архитектураси ёки қурилишида ишлатилган материаллардан эмас, балки табиат билан уйғунлигида. Эътибор берган бўлсангиз, кўприк атрофидаги дарахтлар билан ҳамнафас яшаётганга ўхшайди. Абай кўчаси тарафдан келадиган бўлсангиз ўрмон ичидаги йўлга кириб кетаётгандай ҳис қиласиз ўзингизни. Кўприкдан узоғи билан 1-1,5 метр масофада дарахтлар ҳеч нарса бўлмагандай хотиржам ўсмоқдалар (балки ўсишдан тўхтагандирлар, лекин ҳаётлари тугамагани кўриниб турибди). Умид қиламизки кейинги қурилишлар ҳам ушбу гўзалликни давом эттиради.

Гўзаллик — нисбий тушунча, лекин инсонлар табиати бир-бирига жуда ўхшаш, демак гўзалликни бирдек ҳис қилиш эҳтимоли жуда юқори

Саломат бўлинг, гўзалликка ошно қалблар

Холис Самимий

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *