Одамлар орасини ислоҳ қилиш керак, аксини эмас

Айрим интернет нашрлар машҳур ёки шунга даъвогар инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни мунтазам кузатиб боришади, мақсад: қизиқроқ бир постни олиб, уни ривожлантириб оммага тақдим этиш ва ўз ўқувчилари сонини кўпайтириш. Агар бу иш ўша машҳурларни бошқа машҳурлар билан «орасини бузса» ҳам. Аслида ҳеч нимага арзимас ўша ёзув унут бўларди, агар ўша «агар» бўлмаса. Энг ачинарлиси бунга қолган таниқлиларни ҳам жалб этишга ҳаракат қилишади, «сизнинг фикрингиз қандай?», «қўшиласизми ёки йўқ?» каби саволлар билан. Бу яхши эмас

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *